09:37, 22 Июнь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда президент сайлови: 854 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Мамлакатдаги Марказий сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан 51 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилган, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Бундан ташқари, ОАВ вакилларини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарорга асосан аккредитатсиядан ўтган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони 854 нафарни ташкил этади.
«Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнда бошланади ва 2023 йил 5 июлда тугайди. Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача», – деди МСК хабарида.