Ўзбекистонда олтинчи халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади

ЮНЕСКО ваколатхонаси хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Франция, Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Польша, Словакия элчихоналари, Швейцария ва АҚШ элчихоналари иштирокида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонликлар Халқаро жаз фестивалида 2015 йилдан буён иштирок этиб келади. Фестивал доирасида Ўзбекистон давлат консерваториясида маҳаллий ва хорижий жаз ижрочиларининг 20 га яқин концерти бўлиб ўтади. Форум доирасида жазнинг 85 йиллиги нишонланади. Шунингдек, Хива шаҳридаги «Ичан-Қалъа» майдонида очиқ осмон остида, Урганчдаги Огоҳий номидаги мусиқали драма театрида, Бухородаги мусиқали драма театрида ва Тошкентдаги «Илҳом» театрида концертлар бўлиб ўтади.