20:46, 07 Август 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
ASTANA. Kazinform – Андижонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада кунига 6000 жуфт кроссовка ишлаб чиқариш имконияти бор. Йил охирига келиб бу қувват 2 ҳисса ортиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform Kun.uzга таяниб.

«Nike трансмиллий компанияси спорт пойабзалларини ишлаб чиқариш бўйича ҳар бир давлатга тегишли штрих код беради. Ўзбекистон ҳам ушбу штрих кодга эга бўлди. Бу дегани Андижондаги корхона бемалол Nike бренди томонидан яратилган барча моделдаги кроссовкаларни ишлаб чиқариш хуқуқига эгадир», – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, «Sino International» компанияси Adidas бренди остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш устида ҳам иш олиб боряпти.