Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

None
TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистонда 2022 йил 23 сентябрдан техник сабабларга кўра «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«UZCАRD» банклараро тўлов тизими маълумотларига кўра, карточкалар бўйича хизматлар кўрсатишнинг тўхтатилишига тўлов тизими иштирокчиси томонидан зарур техник тартиб-қоидаларни амалга оширилганлиги сабаб бўлмоқда.

Матбуот хизмати, шунингдек, Uzcard-Mir ко-бейдж карталари Ўзбекистон ҳудудида мунтазам ишлаётгани, лекин хорижда ишламаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда «Мир» картаси қуйидаги банклар томонидан чиқарилган:

- «Aloqabank»

- «Mikrokreditbank»

- «Milli bank»

- «Turon Bank»

- «Xalq banki»

- «Qishloq Qurilish Bank»

Сўнгги хабарлар
telegram