Ўзбекистонда Қозоғистон йили якунига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тошкентда Ўзбекистонда Қозоғистон йили якунларига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўзбекисон» халқаро форумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоты Райимқулова, Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев нутқ сўзлади.

Концертда Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаева, Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоблари Азамат Жилтиргўзов, Медет Шотабаев, Ардақ Балажанова, Батиржан Миқтибаев, Алишер Каримов, Қурманғази номидаги Қозоқ Давлат академик халқ асбоблари оркестри, «Салтанат» Давлат рақс ансамбли ҳамда халқаро ва республика танловлари совриндорлари санъатини намоён этдилар.

Таъкидлаш жоизки, ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Ўзбекистондаги Қозоғистон йилининг ёпилиши доирасида Қозоғистон санъаткорлари концерти билан бир қаторда А.Қастеев музейининг кўчма кўргазмасини ҳам ташкил этди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram