Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Ўтган сутка давомида 59 та янги ҳолат рўйхатга олинган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«2022 йил 16 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239 435 (+59) нафарга етди», — дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатлари Андижон (2 нафар), Бухоро (1 нафар), Самарқанд (2 нафар), Сурхондарё (4 нафар), Фарғона (1 нафар), Тошкент вилояти (4 нафар) ва Тошкент шаҳрида (45 нафар) аниқланган.

Бундан ташқари, ўтган сутка давомида мамлакатнинг тўрт вилоятида 37 нафар бемор тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 237 549 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатда соғайиш даражаси 99 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram