11:17, 17 Декабрь 2020 | GMT +5
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 75 мингдан ошди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 75 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 16 декабрь ҳолатига кўра, 142 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 75 538 тага етди. Шундан 72 810 нафари соғайган. Айни пайтда 2 116 нафар бемор даволанмоқда.