Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66,5 мингдан ошди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун 88 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66,5 мингдан ошди

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 30 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 88 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 66 542 тага етди. Шундан 63 713 нафари соғайган. Айни пайтда 2 267 нафар бемор даволанмоқда.