Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

- Россия – 2 869 та

— Хитой – 1 860 та

— Туркия – 1 741 та

— Қозоғистон – 950 та

— Жанубий Корея – 695 та

— АҚШ – 300 та

— Қирғиз Р. – 245 та

— Тожикистон – 244 та

— Озарбайжон – 204 та

— Германия – 196 та

— Туркманистон – 138 та», - дейилади агентлик хабарида.

Сўнгги хабарлар