Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳажми ортади
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида республикада 2 миллион 600 минг тонна картошка етиштирилган. Бу – 2021 йилнинг шу даврига нисбатан картошка етиштириш 6,6 фоизга ошганлигини кўрсатади.
Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2023-2027 йилларда Корея ҳукуматининг 4 миллион 100 минг АҚШ доллари техник кўмак маблағлари асосида картошка уруғчилигида «Илм – таълим – ишлаб чиқариш» тамойили бўйича «Картошка уруғчилиги маркази»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан жами 950 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг 25 йил муддатга белгиланган тартибда ижарага берилишини таъминлайди.
Ҳукуматнинг ушбу қарор лойиҳаси қабул қилиниши мамлакатнинг сифатли картошка маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондирибгина қолмай, экспорт салоҳиятини кескин ортишига замин бўлади.