Ўзбекистонда қанча ўқитувчи бор

TASHKENT. Kazinform – Ўқитувчилар куни муносабати билан Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги ўқитувчилар сонини очиқлади. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 664 771 нафар педагоглар фаолият юритмоқда.

Шундан:

аёллар – 477 775 нафар;

эркаклар – 186 996 нафар.

Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:

Мактабгача таълим ташкилотларида – 106 814 нафар;

Умумтаълим муассасаларида – 508 250 нафар;

Академик лицейларда – 3693 нафар;

Касб-ҳунар мактабларида – 6466 нафар;

Коллежларда – 3685 нафар;

Техникумларда – 3193 нафар;

Олий таълим ташкилотларида – 32 070 нафар.


Сўнгги хабарлар