Ўзбекистонда июл ойида Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда айбланган шахсларга устидан ҳукм чиқарилди
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз), 244 (оммавий тартибсизликлар), 244-1 (жамоатчиликка таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки жамоат хавсизлиги таҳдид солиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ), 104 (қасддан баданга оғир шикаст этказиш) бўйича иш қўзғатилди.
Иш бўйича асосий айбланувчи Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолганини қаттиқ режимли колонияда ўташга ҳукм қилинди. У Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариш мақсадида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланган.
Яна 15 нафар айбланувчи 3 йилдан 8,5 йилгача турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Қолган айбланувчиларга нисбатан унчалик оғир бўлмаган жазо тайинланди. Шу тариқа, журналист Лолагул Қаллихонова 3 йил шартли, жами 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Яна уч судланувчи – Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновга нисбатан шартли жазо тайинланди ва Лолагул Қаллихонова билан бирга суд залида ҳибсдан озод қилинди.
Шунингдек, содир этилган жиноятлар натижасида етказилган 6,8 миллиард сўмлик зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қолган 6,5 миллиард сўми маҳкумлардан бирдамликда ундирилади.
Қорақалпоғистондаги июл воқеалари иштирокчилари устидан суд жараёни 2022 йил ноябрида Бухорода бошланган. Мазкур иш бўйича жами 22 киши айбланиб, уларга 2022 йил июл ойи бошида Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни уюштирганлик ва иштирок этганлик айби қўйилган.
Фото: popoloadvocacia.adv.br
Муаллиф: Мадибек Жанибеков