18:49, 28 Июнь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда Интернет тармоғига уланган абонентлар сони 23 миллионга етди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 23 миллионни ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15 % га ошган.
Ҳудудлар орасида Интернет тармоғига уланганлар сони:
Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 4,3 миллион.
Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,6 миллион.