Ўзбекистонда Интернет тармоғига уланган абонентлар сони 20 миллионга етди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давмлат статистика қўмитаси мамлакатда интернет тармоғига уланган абонентлар сонини очиқлади, деб хабар қилади Kazinform қўмита Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 миллионни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида Интернет тармоғига уланганлар сони:

Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 4 620,9 минг.

Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 505,7 минг.

Сўнгги хабарлар
telegram