Ўзбекистонда илк бор «HAJJ UMRAH EXPO 2023» кўргазмаси бўлиб ўтади

TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкент шаҳридаги «Узэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «HJJ UMRAH EXPO 2023» кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None
Фото: UzA

Кўргазмада Саудия Арабистони ва Араб кўрфазида фаолият юритувчи барча йирик сайёҳлик компаниялари, авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этади.

Тадбирда Россия, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан 100 дан ортиқ Умра сайёҳлик компаниялари иштирок этади.

Умра зиёратига саёҳат агентликлари уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, кўргазмада миллий павильонлар ва сайёҳлик компаниялари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар