14:55, 12 Июль 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда иқтисодий фаолият турлари бўйича янги корхоналар ташкил этилмоқда
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда иқтисоди фаолият турлари бўйича кўплаб янги корхоналар ташкил этилмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий Telegram-каналига таяниб.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган корхоналар сони қуйидагича:
савдода – 18 726 та;
саноатда – 11 120 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 7 814 та;
қурилишда – 3 614 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 3 345 та;
ахборот ва алоқада – 1 319 та;
ташиш ва сақлашда – 1 319 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 899 та;
бошқа соҳаларда – 6 537 та.