16:50, 03 Август 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади
TASHKENT. UzA-Kazinform - Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар-соғломлаштириш оромгоҳида II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Унда ўтган йилда бўлгани каби Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия, шунингдек, бошқа вилоятлар ва Қашқадарёнинг биродарлашган шаҳарларидан ёшлар иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг маълумотларига кўра, қурултой иштирокчилари учун қизиқарли танловлар ва тақдимотлар, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар тайёрланган. Улар таниқли санъаткорлар билан учрашади ва халқ усталарининг маҳорат дарсларида қатнашади.
Қурултойнинг энг фаол иштирокчилари ва жамоалари сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
I халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи 2022 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида бўлиб ўтган эди. Унда 800 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.