10:23, 10 Октябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун чартер поезди йўлга қўйилди
TASHKENT. UzA-Kazinform - Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen сайёҳлик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ҳамкорлигида «Шарқ ипак йўли экспресси» туристик чартер поезди йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Поезд Алмати – Тошкент – Қамаши – Китоб – Самарқанд – Хива – Бухоро – Хўжент – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.
Ушбу чартер поезди Франция, Нидерландия, Бельгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канададан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.
ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга 3,6 миллион хорижий фуқаро туризм мақсадида келган.
Фото: uza.uz