Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони қанча

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони 299,8 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

Маълум қилинишича, ҳамширалар сони 2017 йилги кўрсаткич билан солиштирилганда 32,4 минг нафарга ошган.

«Йиллар кесимида ҳамширалар сони: 2017 йилда — 267,4 нафар; 2018 йилда — 271,5 нафар; 2019 йилда — 279,6 нафар; 2020 йилда — 280,6 нафар; 2021 йилда — 288,3 нафар; 2022 йилда — 299,8 нафар», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда нодавлат умумтаълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 5 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар