Ўзбекистонда энди ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш стажи ва иш ҳақи ҳисобланади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин камида 1 йил иш стажига (1994-2022 йиллар давомида) эга бўлган пенсия олувчиларнинг иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Шунингдек, келгусида ҳар 2 йилда ногиронлик пенсия миқдорлари қайта ҳисобланади.

Ушбу Қонун қабул қилиниши натижасида 2023 йилда 75 минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси олувчи фуқароларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ўртача 304 минг сўмга пенсия миқдорлари ошади.

Амалдаги Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт ногиронлик пенсияни қайта ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.



Сўнгги хабарлар