Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг оилаларига компенсация тўланиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг таъкидлашича, ҳозирда «Док-1 Макс» сиропини ичиш оқибатида вафот этган болаларнинг ўлими сабаби юзасидан тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None

Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини ичиш оқибатида вафот этган болаларнинг ўлими сабаби тасдиқланса, уларнинг оилаларига компенсация тўлаб берилиши мумкин.

Агарда компенсациянинг барча суммаси тасдиқланса, улар гап-сўзсиз тўлаб берилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Marion Biotech»нинг Ўзбекистондаги дистрибютори «Quramax Medical МЧЖ» 2006 йилда рўйхатдан ўтган. Фирма раҳбари Сингҳ Рагвендра Пратар. «Док-1 Макс» сиропи мамлакатда 2012 йилда рўйхатга олиниб, сотувга чиқарилган.

Мамлакатда «Док-1 Макс»га 2022 йилдан аввалги сертификат 2018 йилда расмийлаштирилган. Расмий реестрга кўра, сўнгги 4 йил давомида мазкур дорининг янги серияси олиб кирилмаган.

Маълум қилинишича, ўтган 2022 йилда эса 5 сентябрдан 13 декабргача бўлган оралиқда препаратнинг 11 та сериясига сертификат берилган. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 15 декабрдаги хатига асосан «Док-1 Макс» билан боғлиқ фожиавий ҳолатлар охирги 2 ойда рўй берган.

Сўнгги хабарлар