Ўзбекистонда депутатлар сайлови тизими ўзгаради

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда депутатлик корпусини шакллантириш учун аралаш мажоритар-пропорционал сайлов тизимига ўтади. «Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги тегишли фармонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал асосда шакллантириш учун сайлов тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин», – дейилади ҳужжатда.

Фармонга мувофиқ, Қонунчилик палатаси бир ой муддатда мажоритар-пропорционал сайлов тизимига ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

Ҳозирда Ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими қўлланилмоқда, унда ўз сайлов округида кўпчилик овоз олган номзодлар сайланган ҳисобланади. Шу билан бирга, барча номзодлар мамлакатда фаолият юритаётган партиялар вакили бўлиши керак.

Аралаш тизимда сайловларда мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим бўйича (партиявий рўйхатлар бўйича), қолган қисми эса мажоритар тизим (номзодга овоз бериш) бўйича тақсимланади.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар