Ўзбекистонда деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 сентябрда «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта, ғалладан қисқартирилган, аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар — умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга сув таъминоти яхши бўлган ерлардан — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда, кам сувли ерлардан — вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

Маълум қилинишича, 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида танлов ўтказилган ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар