11:35, 24 Июнь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда бу йил қанча талаба давлат буюртмаси асосида ўқиши маълум бўлди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари расман тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform UZAга таяниб.
Қарорга мувофиқ, олий таълим масканларига қабул қилиш квоталари қуйидагича белгиланган:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга қадар узайтирилди.