Ўзбекистонда «BeautyExpo Uzbekistan 2023» ва «Kinder Expo Uzbekistan – 2023» кўргазмаси очилди

Жорий йилда 11 давлатдан: Корея Республикаси, Польша, Россия, Исроил, Туркия, Италия, Беларусия ва бошқа мамлакатларнинг ўнлаб брендлари билан иштирок этмоқда.
Тадбирларнинг очилишида таъкидланганидек, гўзаллик ва саломатлик саноати, болалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон йирик истеъмол бозори ва ишончли бизнес шериги сифатида хорижий мамлакатлардан сармоядорлар, дистрибьюторлар ва бундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни тобора кўпроқ жалб этмоқда.
Кўргазма иштирокчилари фикрича, болалар товарлари, косметика, парфюмерия, ювиш воситалари, шахсий парваришлаш хизматлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллий корхоналар ҳам ўз тажрибасини оширмоқда.
Фото: XS.uz