Ўзбекистонда Амир Темир ҳақида тарихий фильм суратга олинади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон кинематографлари давлат арбоби соҳибқирон Амир Темир ҳақида тарихий фильм суратга олиш ниятида, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабарига кўра, фильм нафақат Ўзбекистонда, балки Испания, Япония каби мамлакатларда ҳам суратга олинади. Ҳозирда суратга олиш ишларига тайёргарлик бошланган.

Тарихий фильмни режиссёрлар Жаҳонгир Қасимов ва Ёлқин Тўйчиев бошчилигидаги ижодий гуруҳ суратга олади.

Суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнида «Ўзбекфильм»нинг либослар фондидан картина учун тарихий либослар танлаб олинди.

Сўнгги хабарлар