15:05, 11 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда 8 ойда 627 196 нафар туғилиш қайд этилган
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 627 196 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 696 нафар (6,4 %)га кўп.
«2023 йилнинг 8 ойида туғилганларнинг 325 323 нафари ўғил болалар, 301 873 нафари қиз болалар», - дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қиймати 672,9 млн АҚШ долларига тенг мева-сабзавотлар экспорт қилган.
Шунингдек. Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.