Ўзбекистонда 60 млн дозадан ортиқ КВИга қарши вакцинасидан фойдаланилди

TASHKENT. Kazinform - Мамлакатнинг катта ёшли аҳолиси орасида биринчи доза билан эмлаш даражаси 96,5 фоизни ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар мамлакатда 60 264 895 доза вакцина қўлланилди.

Улардан: биринчи дозани 20 685 580 киши, иккинчи дозани 17 053 235 киши олган, учинчи компонент (ZF-UZ-VAC2001 Хитой-Ўзбек вакцинаси уч дозада юборилади) 9 964 107 нафар ўзбекистонлик эмланди. Бустер доза билан эмланганлар 12 551 973 нафарни ташкил қилди.

«Мамлакатимизнинг катта ёшли аҳолиси орасида биринчи доза билан эмлаш даражаси 96,5 фоизни ташкил этади», - дейилади ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, 12-18 ёшли ўсмирларни эмлаш учун 1 743 740 доза вакцина ишлатилган.

Улардан: биринчи дозада 920 451 нафари, иккинчи дозада 703 355 нафари ва бустер дозада 119 850 киши ташкил этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда эмлаш AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna, Pfizer ва Sinovac олтита препарат билан амалга оширилгани хабар қилинганди.


Фото: www.diabetesdaily.com


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар