09:04, 23 Март 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда 5 балли зилзила содир бўлди
ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа вилоятларида навбатдаги кучли зилзила содир бўлди, деб хабар беради Кazinform Uznews агентлигига таяниб.
Эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган зилзила Тошкент вақти билан 01:07 да содир бўлди. Магнитудаси - 6,5 балл.
Ўзбекистон ҳудудидаги зилзила кучи:
Тошкент: 5 балл
Сирдарё вилояти: 5 балл
Фарғона вилояти: 5 балл
Жиззах вилояти: 5 балл
Наманган вилояти: 4-5 балл
Самарқанд вилояти: 4-5 балл
Андижон вилояти: 4-5 балл
Сухандарё вилояти: 4 балл
Қашқадарё вилояти: 4 балл
Навоий вилояти: 4 балл
Бухоро вилояти: 4 балл.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли зилзила сезилгани ҳақида хабар берган эдик.