15:01, 13 Июль 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда 15 июлдан 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Банк расмий сайтига таяниб.
Бу ўзбек сўмининг қиймати энг катта купюрасидир.
Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакат ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
Ўлчами 152 х 69 мм.
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «200000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли кўк рангли, «силжиш» эффектига, «UZB» ёзувига эга бўлган, микрооптик ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.
Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – фируза рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.
Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.
Банкнотнинг олд томони:
Банкнотнинг орқа томони: