14:55, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириш ниятида
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштиради. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Вазирнинг таъкидлашича, ислоҳотларнинг кейинги устувор йўналишлари бу:
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш;
- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш.
Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш янада кенгайтирилади.
Фото: UzA