10:33, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Венецияда ал-Хоразмий меросига асосланган лойиҳани тақдим этади
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Венеция биенналесида иккинчи бор иштирок этмоқда. Бу сафар ўзбекистонлик ижодкорлар буюк олим Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий меросидан илҳомланган «Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge» лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бу йилги павильонимиз «Билимлар боғи»га айланди. Унда ўзбекистонлик рассомлар, куратор ва санъатшунослар бошқа юртлардан келган ҳамкасблари билан учрашиб, янги ғояларни муҳокама қилиб, тажриба алмашишади.
Бутун кўргазма давомида павильонимизда ўзбек ва халқаро мутахассислар иштирокидаги бой оммавий маданий дастур тақдим этилади. Дастурнинг биринчи қисмида Ўзбекистондан 14 нафар ижодкор қатнашади», - дейилади хабарда.
Унинг таъкидлашича, ушбу номоддий мерос кўргазмаси ижод аҳли қалбидан жой эгаллайди.