Ўзбекистон Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этади

TASHKENT. UZA. Kazinform – Ўзбекистон илк бор Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

ЎР Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидан маълум қилишларича, Ўзбекистон илк бор Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этади, павильонда олим ва мутафаккир Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асарлари намойиш этилади.

Венецияда бўлиб ўтаётган 59-Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида ЎР Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «Space Caviar» архитектура тадқиқот студияси ва куратор Шейда Гомаши томонидан яратилган «Dixit Algorizmi – Билимлар боғи» лойиҳасини тақдим этади.

Павильонга дунёнинг турли бурчакларидан таниқли рассомлар, кураторлар ва замонавий санъат назариётчилари, шунингдек, Ўзбекистондан ёш рассом ва кураторлар йиғилади. Дастурда суҳбатлар, чиқишлар, шунингдек, анъанавий ўзбек шеърияти танлови ўрин олган.

Сўнгги хабарлар