Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита божхона пункти қисман вақтинчалик ёпилди

None
TASHKENT. Kazinform - 2023 йил 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

«Дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг «Қазиғурт» («С.Нажимов») ва «Атамекен» («Сирдарё») ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади» , - дейилади Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хабарида.

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» ва «Яллама» ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қилинмоқда.


Сўнгги хабарлар