Ўзбекистон уч ойда Қозоғистондан 2,6 минг тонна гўшт импорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 46,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
None
None

Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:

Беларусь – 6,3 минг тонна;

Қозоғистон – 2,6 минг тонна;

Бразилия – 571 тонна;

Украина – 437,5 тонна.


Сўнгги хабарлар