Ўзбекистон теннисчилари Гуам терма жамоасини мағлуб этди

TASHKENT. Kazinform - Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида «Billie Jean King Cup» мусобақаси давом этмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

«А» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Гуам жамоаси билан баҳс юритди.

Шиддатли ўтган илк ўйинда Оминахон Валихонова Сидней Паккбиерни 6:2 6:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Оқгул Омонмуродова Фремонт Гибдонни 6:0, 6:0 ҳисобида енгди.

Жамоаларнинг учинчи «дуэли»да Насиба Эсполова/ Алия Мусабекова жуфтлиги Фремонт Гибсон/Сидней Паккбиер ҳамкорлигини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Гуам жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этган ўзбекистонликлар «Asia/Oceania Group II» босқичидаги ўйинларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қизлар жамоаси Шри-Ланка, Гуам, Бруней вакилалари билан битта гуруҳдан жой олган бўлиб, мусобақалар 27 август кунига қадар давом этади.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар