Ўзбекистон сиёсий партиялари президентликка номзодларини тасдиқладилар
Биринчи номзод 26 август куни «Миллий тикланиш» партияси томонидан тасдиқланди, ундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, партия раҳбари Алишер Қодиров президент сайловида иштирок этади.
Экологик партия 27 август куни ўз номзодини тасдиқлади. Бу партия марказий аппарати ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов.
6 август куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси қурултойи бўлиб ўтди. ХДП раиси ўринбосари Мақсуда Варисова президентликка номзод сифатида тасдиқланди.
«Адолат» социал-демократик партияси раҳбари Баҳром Абдуҳалимовни ўз номзодига тасдиқлади. Бугун Либерал-демократик партияси съездида ўзининг охирги номзоди, амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни тасдиқлади.
Тартибга кўра, сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига ўз номзодлари учун тегишли ҳужжатлар ва имзо варақаларини тақдим этдилар, шундан сўнг МСК уларнинг президент сайловларига номзод сифатида расман рўйхатдан ўтганлигини эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайловлари шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 23 июлда бошланган. Бу лавозимга камида 35 ёшда, давлат тилини яхши биладиган, сайловгача 10 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Ўзбекистон Президенти беш йиллик муддатга сайланади.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков