Ўзбекистон сентябр ойида хориждан 297 843 дона мобил телефон импорт қилган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 15,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 297 843 дона мобил телефон импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

Қайд этилишича, сентябрь ойида импорт қилинган мобил телефонлар сони август ойига нисбатан 61 219 тага ошган.

Маълум қилинганидек, Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 млнни ташкил этган.

Сўнгги хабарлар