Ўзбекистон Сенати Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 23 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Давлат чегарасини демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди, деб хабар беради Каzinform мухбири парламентнинг юқори палатаси матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: senat.uz

Битим икки давлат раҳбарлари томонидан 21 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ва вақт синовидан ўтган стратегик шериклар эканини таъкидладилар. Кейинги йилларда икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланди, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар жадал ривожланмоқда.

photo

Битимга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғи узунлиги 2356 километрдан ортиқни ташкил қилади.

Битим Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини белгилаш бўйича ишларни тўлиқ якунлади ва шу билан унинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратди.

«Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилади», – дейилади Сенат хабарида.

photo

photo

photo

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар