Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича дунёда 2-ўрин, сабзи етиштириш бўйича 3-ўрин, гилос етиштириш бўйича 4-ўрин, бодринг етиштириш бўйича 7-ўрин, анжир етиштириш бўйича 8-ўринда, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Ҳисоботга кўра, мева-сабзавотчилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг муҳим таркибий қисми бўлиб, фермерлар учун ҳам энг фойдали фаолият турларидан бири саналади.

Айни пайтда Ўзбекистон мева-сабзавотга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжнинг қарийб 96 фоизини ўзи ишлаб чиқариши ҳисобидан таъминлайди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 21,8 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган, бу 2021 йилга нисбатан 3,8 фоизга, 2017 йилга нисбатан 12,9 фоизга кўп.

Бугунги кунда республикада етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 71 давлатига экспорт қилинади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг савдо ҳамкори бўлган мамлакатларда узум, ўрик, гилос, олхўри, бодом ва бошқа маҳсулотларга талаб юқори.

Сўнгги хабарлар