Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди

TASHKENT. UzA.Kazinform – Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC иттифоқига аъзоликка қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Бокс федерациясининг маълум қилишича, Осиё WBA бокс иттифоқи штаб-квартирасининг Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига йўллаган мактубида федерация расман Осиё WBA бокс иттифоқига қабул қилингани, у ўз навбатида автоматик равишда бокс бўйича Осиё WBA иттифоқига қабул қилингани таъкидланган.

«Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси сафимизга расман қабул қилинганини эълон қилишдан мамнунмиз. WBС ва Ўзбекистон ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади. Келажаги порлоқ иқтидорли профессионал боксчиларнинг вилоят чемпионатларида иштирок этиши учун амалий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда WBC байроғи остида бокс мусобақалари ўтказилади», - дейилади WBC-АBC президенти Ковит Бхакдибхуми имзолаган хатда.

Хабарга кўра, WBA, WBO ва IBF каби нуфузли бокс ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шу муносабат билан амалий ишлар ҳам бошлаб юборилди.

Сўнгги хабарлар