Ўзбекистон президентининг қизи Москвада диссертация ёқлади

MOSKVA. Kazinform – Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева жума куни Москвада иқтисодиёт бўйича номзодлик ишини ҳимоя қилди, деб хабар беради Kazinform М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети сайтига таяниб.
None
None

Москва давлат университети маълумотларига кўра, Саида Мирзиёева «Минтақавий ижтимоий-иқтисодий стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси материаллари асосида)» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Россияда аввалгидек, номзодлик, докторлик ишини ёқлаш ва Болонья жараёни бўйича PhD ҳимоя қилиш баравар амалдадир.

Саида Мирзиёеванинг илмий раҳбари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори, Россия Фанлар Академияси академиги В.Л.Квинтдир.

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўзбек давлат арбоби Шавкат Мирзиёев оиласида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр даражасига эга (2001-2006). 2008 йилда Тошкент давлат юридик университетида ҳуқуқшунослик бўйича магистр даражасини (2006-2008), 2010 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича магистр даражасини олди (2008-2010).

2010-2018 йилларда у стратегик тадқиқотлар соҳасида илмий-тадқиқот олиб борган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси; М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Стратегик тадқиқотлар марказининг илмий ходими.

2019 йил апрел ойидан бошлаб у Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.


Сўнгги хабарлар