Ўзбекистон Президенти Жамбил вилоятидаги ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.
None
None

Ўзбекистон Президенти Жамбил вилоятидаги фожиали ва фавқулодда вазият муносабати билан Қозоғистон Президентига ва халқига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Икки давлат раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама даражадаги яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар