Ўзбекистон Президенти сайловида 376 мингдан ортиқ киши муддатидан олдин овоз берди

TASHKENT. Kazinform - Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform kun.uzга таяниб.
None

МСК маълумотига кўра, 1 июль ҳолатида жами 376 623 нафар сайловчилар мамлакатда ва хорижда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланди.

Шундан мамлакат ҳудудида 275 592 нафар ва хорижда 101 031 нафар сайловчи овоз берди.

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йил 5 июлга қадар давом этади.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Сўнгги хабарлар