Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгаши аъзолигига қабул қилинди

TASHKENT. Kazinform - Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Ўзбекистон крикет федерацияси кенгаш аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Мазкур конгрессда дунёда крикетни оммалаштириш бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Конгресс регламентига мувофиқ, крикет ривожланаётган мамлакатларнинг ICCга аъзолик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу конгрессда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамага қўйилди ва бир овоздан халқаро крикет кенгашининг аъзолигига қабул қилинди. Шундай қилиб Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгашининг (ICC) аъзолик рўйхатига 106-давлат сифатида қабул қилинди.

Халқаро крикет кенгаши (ICC)нинг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ва ICCнинг молиялаштириш ишлари менежери Нитеша Котарийлар жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон крикет федерацияси фаолияти билан яқиндан танишган ва хулосаларини халқаро крикет кенгаши (ICC) раҳбариятига тақдим этган эди.

Фото: cfu
Сўнгги хабарлар