Ўзбекистон Қозоғистонга 9 ойда 4 минг тонна бодринг экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида хорижга қиймати 4,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна бодринг экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,4 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп бодринг экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 4 минг тонна;

Қирғиз Р. – 1,4 минг тонна;

Россия – 1,2 минг тонна;

Тожикистон – 44 тонна.

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп бодринг экспорт қилган ҳудулар:

— Сурхондарё вилояти – 2,3 минг тонна;

— Андижон вилояти – 972 тонна;

— Хоразм вилояти – 883 тонна;

— Наманган вилояти – 516 тонна.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2870


Сўнгги хабарлар