11:09, 11 Февраль 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистонга 5 минг тонна олма экпорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 4,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 9,2 минг тонна олма экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Олма экспорти 2020 йил билан солиштирилганда қарийб 10 минг тоннага камайган.
2021 йилда Ўзбекистон олма экспорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 5 минг тонна;
Россия – 2 минг тонна;
Туркманистон – 1,3 минг тонна;
Қирғиз Р. – 804 тонна;
БАА – 0,6 тонна;