10:49, 25 Август 2022 | GMT +5
Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилган
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 47 минг тонна;
Россия – 23,4 минг тонна;
Қирғиз Р. – 14,4 минг тонна;
Тожикистон – 9,3 минг тонна;
Беларусь – 1,9 минг тонна.
2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна;
Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна;
Андижон вилояти – 11,4 минг тонна.