Ўзбекистон қиймати 130 млн долларлик мобил телефон импорт қилган

None
Фото: iStock
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобиль телефонлар импорт қилган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, мобиль телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп мобиль телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1,7 млн дона.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Вьетнам – 189,2 минг дона;

Ҳиндистон – 14,3 минг дона;

Қозоғистон – 2,4 минг дона;

БАА – 1,9 минг дона.

Сўнгги хабарлар
telegram