Ўзбекистон иккинчи бор «Partnership Awards» халқаро мукофоти совриндори бўлди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йил 5 майда Лондон шаҳрида Давлат-хусусий шериклик соҳасидаги энг нуфузли «Partnership Awards – 2023» халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бу тантанали маросим Ўзбекистон учун яна бир бор алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Яъни унда Наманган шаҳридаги оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш лойиҳаси «Коммунал секторнинг энг яхши лойиҳаси» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Наманган шаҳрининг оқова сувларни тозалаш иншоотлари лойиҳаси кунига 100 минг м3 бўлган янги оқова сувларни тозалаш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа шаҳар ва унинг атрофидаги бешта туманга хизмат кўрсатадиган 7,5 км. узунликдаги оқова сув тармоғини қуришни назарда тутади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 1,8 миллионгача бўлган аҳолига тўлақонли хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Ўзбекистон иккинчи бор нуфузли «Partnership Awards» мукофотига лойиқ кўрилиши лойиҳанинг илғор халқаро ДХШ стандартларига мувофиқ амалга оширилишини, унинг ижтимоий ва экологик аҳамияти юқори эканини кўрсатади. Шунингдек, лойиҳанинг барча иштирокчилари томонидан амалга оширилган ишларнинг юқори самарадорлигини ва секторда қабул қилинган лойиҳа қарорларини акс эттиради.


Сўнгги хабарлар
telegram